Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари (29-қисм): Касал бўлганда

23:35 29.01.2018 567

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом барча касалликларга ва иситма чиққанида: “Бисмиллаҳил Карийм, аъузу биллаҳил азийм, мин шарри кулли ҳирқин наҳҳар вамин шарри ҳаррин нар”, деб айтишни ўргатганлар.

(Буюк Аллоҳнинг исми билан бошлайман. Улуғ Аллоҳнинг номи ила томирдан шовуллаб оқувчи қоннинг ва дўзах ўтининг ёмонидан паноҳ тилайман) Ибн Сунний ривояти.

Манба: ЎМИ расмий сайти

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!