«Россия Исроилнинг Суриядаги ҳужумларига халал бермайди»

20:20 10.05.2018 1089

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти Владимир Путин билан сўнгги ойларда исроиллик ҳарбийлар Суриядаги стратегик объектларга берган ракета зарбаларини муҳокама қилган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Нетаньяхунинг айтишича, у Путиннинг сўзларидан Россия бундан кейин ҳам Исроилнинг Суриядаги ҳаракатларини чекламаслигига ишонч ҳосил қилган.

Ўтган ойда Суриянинг Хомс вилоятида амалга оширилган ракета зарбаларини Россия раҳбарияти танқид қилган ва шу сабабли ОАВда бундан ҳодисалар борасида Путиннинг тоқати тоқ бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Шунингдек, Биньямин Нетаньяху Исроил ва Россия ўртасида ҳарбий координацияни таъминловчи тезкор линия мавжудлигини билдирди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!