Россияликлар Суриядаги низо жаҳон урушига айланиб кетишидан хавфсирамоқда

18:40 16.05.2018 715

Россияликларнинг 57 фоизи Суриядаги қуролли низо учунчи жаҳон урушига айланиб кетишидан хавфсирамоқда. “Левада-центр” томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаси ана шуни кўрсатди.

Сўровда қатнашганларнинг 16 фоизи бу борада “кучли хавфсираш”ни, 41 фоизи эса “бироз хавфсираш”ни ҳис қилади.

“Левада-центр” худди шундай сўровни ярим йил аввал ҳам ўтказган ва унда россияликларнинг 48 фоизи Суриядаги низо туфайли учинчи жаҳон уриши бошланишидан қўрқишини айтган эди.

Таъкидлаш жоизки, бундай хавфсираш нафақат Россияда, балки Ғарбда ҳам бор.

Жорий йилнинг январида YouGov тадқиқот компанияси Ғарбдаги тўққиз давлат, жумладан, АҚШ, Британия, Германия ва Францияда сўров ўтказган эди. Унда америкаликларнинг 64 фоизи ва британияликларнинг 61 фоизи дунё глобал низо арафасида эканини айтди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!