Рўзадордан талаб этиладиган ишлар (7-мақола)

19:30 31.05.2018 366

Хурмо билан оғиз очиш

Рўзадор оғзини хурмо доналари билан очиши мустаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким хурмо топса, оғзини у билан очсин. Ким топмаса, сувга оғиз очсин. Чунки сув покловчидир”, деганлар. Шунингдек олов ўзгартирмаган мевалар билан ҳам оғиз очса бўлади. Абу Яъло ривоят қилган ҳадисларида айтилишича: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уч дона ҳурмо ёки олов тегмаган нарса билан оғиз очардилар”.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!