Саждага бошни қўй, эринма ҳаргиз...

17:00 05.03.2018 694

Саждага бошни қўй, эринма ҳаргиз,
Самимий, бериё тавбалар қилгин.
Ўзингни бир кунинг қолган каби тут,
Тавба қил, ухрога совғалар қилгин !

Сенинг шиддатингдан алам қилганлар,
Йўлларингга  тўсиқ бўлмай қолсинлар.
Дунёни абадий деб ўйлаганлар,
Чорасин топсалар  мангу  қолсинлар.
 
Майли кетар чоғинг ғанимларингни,
Нопок кўнгиллари топсинлар таскин.
Магар, дўстларинг ҳам рози бўлсалар,
Ўша чоғ ўзингни тобутга осгин!

Яхшилик йўлини тутгину ҳар дам,
Ҳар бир амалларинг етсин сабрга.
Мозорни чин ватан била олсанг гар, 
Тобутдан тушгину  чопгин қабрга.

Обидхон ҲАМИДОВ

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!