Илм

Салафи солиҳинларнинг ёшларга васияти (иккинчи қисм)

1111

ИККИНЧИ ВАСИЯТ

Салафи солиҳинларнинг ёшларга васиятларидан яна бири Ҳаммод ибн Зайддан ривоят қилинади: У зот айтдилар: “Анас ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳ касал бўлганида зиёрат қилгани кирдик.  У киши бизга: “Эй ёшлар жамоаси! Аллоҳга тақво қилинглар. Расулуллоҳнинг ҳадисларини кимдан таълим олаётганларизга эътиборли бўлинглар. Чунки бу ҳадислар сизларнинг динларингиздир!”, дедилар .  

Шарҳ: Бу жуда ҳам аҳамиятли васиятдир. Бу сўзнинг маъноси илм талаби ёки Ҳадис ўрганаман, деб илмга юзланган толиби илм учун энг муҳим нарса дарсларни илмда мустаҳкам бўлган ва замонаси эътироф қилган уламолардан олиши зарур. Дуч келган инсондан илм олавермаслиги керак. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан келаётган бу мерос қадами илмда собит  бўлган суннат соҳиби ҳисобланган уламолардан олинади.  

Ибн Шавзаб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Бир ўспирин йигитнинг суннат соҳиби бўлган кишини дўст тутиб, ундан илм олиши Аллоҳнинг неъматидир”. 

Амр ибн Қайс Малоий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: “Агар йигитни аҳли сунна вал жамоа аҳли билан бирга униб-ўсаётганини кўрсанг, келажакда ундан яхшилик кутавер. Аммо уни  бидаът аҳли билан ўсиб вояга етаётганини кўрсанг, ундан умидингни узавер. Чунки ўспирин бола биринчи таълим олган нарсасида бўлади”.  

Амр ибн Қайс раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Албатта, ўспирин йигит ёшлигидан  илм аҳиллари билан ўтиришни устун кўрса, келажакда унинг фикри соғлом бўлгай. Агар бошқа томонга қараб оғадиган бўлса, унинг ҳаёти маломатли, таҳликали кечгай” .

УЧИНЧИ ВАСИЯТ  

Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Албатта, яхшилик ўспиринликдадир”.  

Шарҳ: Ёшлик ва ўспиринлик даврини ғанимат билиш борасида Молик ибн Динордан жуда гўзал насиҳатлар қилинди. Агар ўспирин инсон ёшлик ҳаётини тўла қўлга олиб, ундан унумли фойдаланиб олса, у жуда кўп яхшиликлар соҳибига айланади. Бундан ташқари, ёшликда олган билими ўзи учун катта хазина ва устун бўлиб, у инсон ҳаётининг охиригача давом этади. Нафақат ўзига, балки ислом умматига ҳамда бошқа инсонларга ҳам насиҳат сифатида фойда келтиради.   

Агар ўспирин йигит ёшлик фурсатини юқорида айтилгани каби ўтказмаса, унда бу даврнинг барча яхшилик ва баракаларидан  маҳрум бўлади.  

Зеро, ўспирин йигитда ёшлик қуввати, бўш вақт ва қўлда етарлича мол-давлат бўлса, буларнинг барчаси уни ҳалокатга олиб бориши мумкин. Шоир шеърида айтади: 

Албатта, ўспиринлик, бўш вақт ва молу давлат,

Инсонга зарар келтирувчи энг кучли ёмонликдир.  

Ёшлик қуввати, бўш вақт ва мол давлат каби неъматлар ўспирин йигитда жамланса, ундан ташқари  унга тўртинчи нарса – фитналар қўшилса борми, бу жуда хатарлидир. Чунки фитналар ва уларнинг эшиклари ёшлик даври учун жуда  хавфлидир. Зеро, бу санаб ўтилган нарсалар ёшлик даври учун энг катта ҳалокат  ҳисобланиб, асосан, ўспиринлик даврида  содир бўладиган жиноятлар ҳам кўпинча шу ишлар воситасида келиб чиқади. Натижада ўспирин инсон ёшликнинг гўзал вақтларини зое қилиб, охир-оқибатда барча яхшиликлардан маҳрум бўлади.  

Молик ибн Динорнинг: “Барча яхшиликлар – ёшликдадир” деган сўзларининг асосий мазмуни: “Агар Аллоҳ таоло ўспиринга ҳаётидан унумли фойдалинишига тавфиқ берса ва унга ёрдамчи бўлса, бундай инсон умрида улкан хайр ва баракаларни қўлга киритади” демоқдалар.

ТЎРТИНЧИ ВАСИЯТ   

Зайд ибн Аби Зарқо раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Бир куни Суфён Саврий инсонларнинг олдига чиқиб, уларга: “Эй ёшлар жамоаси!  Илмнинг баракасини олишга шошилинглар! Чунки сизлар аниқ билмайсизлар. Умид қилган (илм даражалари) нарсаларингизни қўлга кирита оласизларми ёки йўқми?!

Шунинг учун баъзиларингиз баъзиларингиздан фойда олсин!”, дедилар .

Шарҳ:  Суфён Саврийнинг “Бу илмнинг баракасини олишга шошилинглар”, деган сўзларининг маъноси: “Илм эгаллаш учун ёшлик фурсатини ғанимат билинглар. Чунки инсон ёши катта бўлганида,  ундаги  ҳаракатчанлик, хотира, ўқиган нарсаларни эслашга бўлган қудрат  ёшлик давридаги каби бўлмайди.

Бундан ташқари ёши катта инсоннинг зиммасига баъзи масъулиятлар, оила нафақаси, турли юмушлар каби муаммолар  тушади. Ёшликда эса бу ташвишлар бўлмайди. Шунинг учун ҳам ёшлик даври тезда ўтиб кетади. Имом Аҳмад айтганларидек: “Ёшлик фурсатини мен  худди енгимдаги  нарсанинг тушиб кетганига ўхшатаман”, деганлар .  

Суфён Саврийнинг “Чунки сизлар билмайсизлар умид қилган (илм даражалари) нарсаларингизни қўлга кирита оласизларми ёки йўқми” деган сўзларининг маъноси – ёшлик даврида инсон фалон илмни эгаллайман, бунча нарса ёдлайман, бунча ададдаги китоб ўқийман ёки шунга ўхшаш орзулар қилади. Лекин бу орзулар амалга ошмаслиги мумкин. Бироқ бор кучини сарфласа, Аллоҳдан ёрдам сўраса ва ёшлик фурсатини ғанимат билиб, ҳаракат қилса, Аллоҳнинг изни билан жуда кўп ва катта яхшиликларни қўлга киритади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Бизнинг йўлимизда жидду-жаҳд қилганларни, албатта, йўлимизга ҳидоятлаб қўямиз. Албатта, Аллоҳ таоло муҳсинлар билан биргадир” деб айтади.   

Суфён Саврий “Шунинг учун баъзиларингиз баъзиларингиздан фойда олсин”, деган сўзларининг маъноси, ёшлар уламолар билан бирга ўтирганларида фойда олишсин! Яъни дин ва дунёларига зарур илмларни олимлардан таълим олишсин ёки бир-бирлари билан ҳамсуҳбат бўлганларида илм борасида музокара қилиб, билимларини оширишсин! 

Таржимон: Абдушукур Мурадов
(давоми бор)

"Эй муслима, сен ҳурдан-да гўзалсан"

Мубашшир Аҳмад: “Қабрпарастлик Исломдан узоқлаштиради...”

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аҳли сунна вал жамоа наздида тавҳид

482 16:10 15.07.2020

Салафи солиҳинларнинг ёшларга васияти (охирги қисм)

660 07:00 15.06.2020

Салафи солиҳинларнинг ёшларга васияти (бешинчи қисм)

411 16:00 12.06.2020

Салафи солиҳинларнинг ёшларга васияти (тўртинчи қисм)

805 00:00 12.06.2020

Салафи солиҳинларнинг ёшларга васияти (учинчи қисм)

599 21:27 10.06.2020
« Орқага