Саудия Арабистони: аёллар илк бор стадионда футбол томоша қилди

23:30 13.01.2018 422

Жума куни Саудия Арабистонида илк бор аёллар стадионга бориб, футбол ўйинини томоша қилди.

ВВС нашрининг хабар беришича, Риёздаги Қирол Фаҳд стадионида “Ал Аҳли” ва “Ал Батин” жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун аёллар ҳам келган. Аёллар учун ажратилган секторга кириш жойида навбат юзага келган.

Ҳукумат аёлларнинг уч йирик шаҳар – Риёз, Жидда, Даммамдаги стадионларга эркаклар ҳамроҳлигисиз ҳам киришларига рухсат берди. Улар ўйинларни ўзлари учун ажратилган махсус секторда томоша қилади. Шунингдек, стадион атрофидаги тамаддихоналарда ҳам аёллар учун махсус бўлим ажратилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!