Саудия Арабистонида барпо этиладиган келажак шаҳри қандай кўринишга эга бўлади?

16:00 17.04.2018 612

Синай яримороли соҳилида яқин вақт ичида Neom ноёб мега шаҳар қурилиши бошланади. У 26 минг квадрат километр майдонда жойлашади. Лойиҳа ишлари ҳақидаги келишувни Саудия Арабистони меросхўр шаҳзодаси ва Миср президенти имзолади. Бу ҳақдқа Daryo.uz хабар тарқатди.

Neom — люкс классидаги илмий ва туристик лойиҳа бўлиб, у ҳақиқий жаннат ва келажак шаҳридир. Унинг номланиши иккита: грекча nео — «янги» ва арабча mostaqbal — «келажак» сўзларидан ташкил топган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мега шаҳар қурилиши 500 миллиард долларга тушади. TravelAsk шаҳар қандай кўринишда бўлишини акс эттирувчи суратларни тақдим этади.

Neom нефть соҳасидан юқори технологиялар соҳасига ўтишга ёрдам беради. Мегаполиснинг барча ҳаётий таъминотлари қуёш ва шамол энергияси билан боғлиқ бўлади. Лойиҳанинг биринчи босқичини 2025 йилда якунлаш режалаштирилган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!