Шавкат Мирзиёев: “Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади”

21:25 06.01.2018 7958

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Мазкур сессия бугун “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилди.

Унда давлатимиз раҳбари республикамиз бўйича 3 босқичда ўтказилиши режалаштирилaётган Қуръони карим мусобақаси ҳақида тўхталиб, жумладан қуйидаги фикрларни билдирди.

“Мана телевизорда кўряпсизлар. Қуръони каримни қироат билан ўқиш бўйича мусобақа қиляпмиз. Нимага? Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади”.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда эълон қилинган “2018 йилда бизни кутаётган диний соҳадаги мисли кўрилмаган 5 янгилик” номли мақолада қорилар мусобақаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтилганди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!