Шавкат Мирзиёев Республикада кўп босқичли Қуръон мусобақаси ўтказилишини таклиф қилди

11:30 03.09.2017 797

Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари, Мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди. Шавкат Мирзиёев суҳбат асносида кўп босқичли Қуръони карим мусобақасини ўтказиш таклифини берди. Ўзбекистон телеканалининг учрашувга бағишланган дастури бу ҳақда хабар берди.

Президент ўз сўзларида: «Қуръони каримни сураларни етказиш бўйича менга таклиф берсангизлар. Аввало 2200 та масжидда(мусобақа бўйича, azon.uz изоҳи) биринчи ўрин, сўнг вилоят ичида мусобақа, кейин  (мусобақа ўтказиш учун, азон.уз изоҳи) республикамиздаги зўр бир жойни танласангизлар», деди.

Шавкат Мирзиёев ўз сўзини давом эттирар экан, одамларни лол қилдира оладиган даражада Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган болаларни тарбия қилиш кераклиги, агар биринчи ўринни олган одам масжидларимизда Қуръонни ўқиса одамларимизга таъсир қилиши ҳақида айтиб ўтди.

Видеолавҳа (Tas-IX):

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!