Шавкат Мирзиёев: “Тошкент вилоятидаги барча масжидлар таъмирланади”

21:06 06.01.2018 1619

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Мазкур сессия бугун “O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятидаги масжидлар ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Тинчлик ва соғлик. Мана шу нарсаларни қилиб олсак, қолганлари яхши бўлади. Шунда одамлар бизга ишонади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ва вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов билан биргаликда бир ой муддатда барча таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни ўрганиб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини қуриш зарур.

Эслатиб ўтамиз, сайтимизда эълон қилинган “2018 йилда бизни кутаётган диний соҳадаги мисли кўрилмаган 5 янгилик” номли мақолада масжидлар фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилганди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!