Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ёшлар орасида китоблари энг кўп ўқилаётган муаллиф деб топилди

12:41 17.10.2017 4650

Ziyouz.com портали томонидан интернет тармоғида бир ҳафта давомида ўтказилган “Ёшлар нима ўқияпти?” мавзусидаги сўровномада китобхон ёшларнинг қандай китоблар мутолаа қилаётгани ўрганилди.

Интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур сайтлар (kun.uz, sof.uz, azon.uz, ziyouz.uz), Facebook ва Telegram тармоғида эълон қилинган онлайн сўровномада 536 нафар ўзбек китобхон ёшлари иштирок этди, унда 614 номдаги 1151 та китоб қайд этилди.

Сўровномада нафақат Ўзбекистондаги ёшлар, балки Афғонистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, АҚШдаги миллатдошларимиз, Россия, Жанубий Корея, Англия, Австралия, Малайзия, Германия, Франция, Бельгия, Хитой, Саудия Арабистони каби давлатларда ўқиб, ишлаётган ватандошларимиз ҳам қатнашди. 

Сўровнома якунларига кўра, китобхонлар томонидан асарлари энг кўп ўқилаётган муаллифлар рўйхатида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари биринчи ўринда турибди. Шайх раҳимаҳуллоҳнинг 19 номдаги китоби 73 китобхон томонидан ўқилган. Сўровномада китоблари энг кўп зикр этилган муаллиф ҳам айнан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдир. 

Қуйидаги рўйхатга сўровнома натижаларига кўра, ёшлар томонидан китоблари энг кўп ўқилаётган 10 нафар муаллиф билан танишингиз мумкин. Эътиборли жиҳати 10 талик рўйхатдан бадиий-сийрат асарлари билан машҳур бўлган турк ёзувчиси Аҳмад Лутфий Қозончи ҳам ўрин олган. 

1.  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (73)
2.  Ўткир Ҳошимов (48)
3.  Чингиз Айтматов (41)
4.  Аҳмад Лутфий Қозончи (38)
5.  Тоҳир Малик (36)
6.  Саид Аҳмад (24)
7.  Абдулла Қодирий (21)
8.  Холид Ҳусайний (20)
9.  Пиримқул Қодиров (17)
10.  Теодор Драйзер (17)

Сўровноманинг тўлиқ натижалари билан Ziyouz.com сайти орқали танишинигиз мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!