Шайтон зулм кўрди (2-қисм)

12:00 15.04.2018 949

1-қисм

Одамларни маст қилувчи ичимлик, аёллар, турли хил лаззатлар, қимор, бойлик ва шу кабилар билан ғулувга кетказардим. Буларни баридан юз ўгиртирадиган ҳали кеч кимни эшитмагандим. Лекин, мана бу оқ бўлган шогирд эса, одамларни дин, зуҳд ва фазилат номи ила туғёнга кетказди, ҳатто уларни жаҳолат, хурофот, дин ва дин уламоларининг мунозарасига ташлади. Азиз йиғилиш қатнашчилари, маълумингизким, бизга эргашганларнинг белгиси, ғафлатда бўлса ҳам бирозгина эс-хуши жойида бўлишидир. Одамлардан бирортаси бизга ҳамтовоқ бўлса унинг ақли ёмонликларимизни эслатардию, йўлимиздан қайтиб, бизни ташлаб кетарди. Аммо, мана бу каззоб шогирд эса, эргашувчиларимиздан фойдаланганимиздан кўракўпроқ фойдаланиш мақсадида ҳамтовоқларининг ақлларини бидъат-хурофотлар ила тўлдиришга улгурди.

Мен меҳнат ва Аллоҳнинг бизга ғазаби бўлиши ҳаққи ила нопок ўй-фикрингиз келтирган нарса билан унинг ишини бир ёқлик қилишингизнисўрайман.

Шайтон шогирдга ўзини оқлаш учун имкон берди. Шогирд деди:

«Эй, қадрли малъун дўстлар! Менга ва сизларга Аллоҳнинг ғазаби бўлсин, йўлбошчимиз Иблис мени нопок гуруҳига қўшиб олганидан бери бу келишувга хиёнат қилганим йўқ. Бирор кун бўлсада устозим Ахсар Ашнинг мендаги фазлини ҳам инкор қилмасман. Лекин, мен уни бироз тажрибадан кейин ҳийла-найранги оз, заковати пастлигини билдим. Сизларга маълумки, биздан қайси биримиз ўлжани овлашда ва фурсатни ғанимат билишда эпчилроқ бўлса, ана ўша йўлбошчимиз Иблисга, Аллоҳ бизни ҳам, уни ҳам хор қилсин,яқинроқ бўлади. Мен устозим юз йилларда ҳам қила олмаган, унинг таъсир доирасидаги эргашувчиларни бир неча йилда ифлос гуруҳдан илҳомланганимёлғонлар ила ўзимга оғдириб олишга муваффақ бўлдим. Биз, эй, ҳурматли малъун дўстлар, инсонларнинг нафсларида дин руҳи ва ҳидоят уйғонган замонда яшаяпмиз. Шу боис, биз ҳам шиддат ила олға бораётган замонга мос равишда залолат ва иғвогарлик воситаларини шакллантиришимиз лозим. Агар эски услубда қолиб кетаверсак, бошлиғимиз Иблис мағлуб бўлади. Аллоҳ бизни ҳам, унинг ўзини ҳам, аршию мулкийятини ҳам хор қилсин! Сир эмас, мен қўллаган восита бидъат-хурофот ила чаплангани боис, кўпгина одамларни диндан узоқлаштириб юборди. Мен эргашган нарса ёлғон, хийла ва найрангдан иборатдир. Бунинг натижаси ўлароқ,кўпгина инсонлар соф диннинг ҳақиқатлари, унинг содиқ даъватчилари ва ихлосли уламолари ҳақида шакка тушиб қолдилар , устозим ва унинг шерикларига ўлжа бўлдилар. Улар аввалгидек устозимга лаънатлар ёғдириш ўрнига, менга лаънатлар ёғдира бошладилар. Ўзингиз кўриб турганиздек, эй, ҳурматли малъун дўстлар… Мен устозимнинг ташаккурига ҳақли бўлдим агар устозим ўз меҳнатида холис бўлса. Лекин, унинг худбинлиги, тамаъси, ўзини устун қўйиши мен ҳақимда сизларга даъво қилишгача олиб келди. Мен устозимга ҳидоят касаллиги юқиб қолиб, шайтоний руҳият ва ифлосликлари камайиб қолишидан қўрқаман. Натижада шайтоний хизматга ярамай қолади. Мен эса ҳамон холис дўстингиз , яқин қардошингизман».

Шу вақт йиғилиш қатнашчилари муаммони ҳар тарафлама ўйлаб кўрдилар. Сўнг, Иблис йиғилиш қатнашчиларининг қуйидаги қарорини ўқиб эшиттирди:

“Даъво воқеаларидан маълум бўлгани, даъвогар (Ахсар Аш) нинг даъво қилинаётганнинг шайтоний меҳнатда етарли малакага эгалиги, залолат ва иғво қилишдан етарлича хабардор эканлиги ҳақидаги эътирофи боис;

Даъво воқеаларидан маълум бўлгани, даъвогарнинг эргашувчиларимиз даъво қилинаётган сабабли даъво қилаётганнинг давридагидан кўра бир неча баробар кўпайгани ҳақидаги эътирофи;

Даъво қилинаётган кимса қоидаларимизнинг биринчи моддасидаги:”Иғво ва залолатга кетказа оладиган ҳар қандай кимса шайтондир ”, деган моддасига тўла мос келгани;

Қоидаларимизнинг бешинчи банди «Устоз» лақабини бериш учун шогирддан талаб қилинган шартларни ўз ичига олгани;.

Асл табиатимиздаги ёмонлик руҳияти инсон болалари ўртасида залолат ва фасодни ёйишни, ундан хурсанд бўлиб янада шижоатланишимизни тақозо этгани;

Даъво қилинаётган ўзининг инновацион ғаялари ила қурбонларимиз сонининг ошишига сабаб бўлгани, нуфузимизни янада оширгани;

Мана шуларнинг барчаси сабабли мажлис даъво қилинаётганга «Устоз» лақабини беришни, улуғ шайтонлар даврасида устозлик мақомини муқаддаслаштиришни, абадий инсон шайтонлар қаторида исми шарифи абадийликка мухрланишини билдиради.

Мансабдор ҳакам, шикоятларни қабул қилувчи

Мажлис раиси Иблис

 

Абдуллоҳ ҒОФУРОВ таржимаси.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!