Швециялик фаол Фаластин сари йўл юрмоқда

08:30 17.04.2018 287

Бенжамин Ладраа 2017 йилнинг 15 августида Швециянинг Гётеборг шаҳридан йўлга чиққан эди. У Германия, Австрия, Словения, Хорватия ва Греция ҳудудини пиёда босиб ўтиб, Туркияга етиб келди.

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, 8 апрел куни Истанбулдан Анқарага йўл олган Ладраа айни пайт Дузже шаҳрида. У босиб ўтган йўллари давомида одамларга Фаластин ҳақида маълумотлар бермоқда, ижтимоий тармоқларда эса сафари қандай кечаётганини ёритиб бормоқда. 

“Фаластинликлар 70 йилдан бери ишғол остида ва уларга нисбатан миллионлаб қонунбузарликлар содир бўлмоқда. Мен бу ҳақда одамларни хабардор қилишни истайман ва умид қиламанки, кун келиб бу кераксиз азоб-уқубатлар ниҳоясига етади”, – дейди Ладраа. 

У бир ҳафтада Анқарага етиб боришни режалаштирган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!