SpaceX бутун ер юзи бўйлаб текин Wi-Fi узатмоқчи. Наҳотки бунинг имкони бор?

12:50 14.02.2018 931

Америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли бўлган SpaceX аэрокосмик компанияси АҚШ Федерал комиссиясига бутун планетага Wi-Fi тарқатувчи спутниклар гуруҳини учириш бўйича ариза топширди.

International Business Times тарқатган хабарга кўра, орбитага умумий ҳисобда 4425 дона спутник учириш режалаштирмоқда. Агарда бу режа амалга ошадиган бўлса, у бутун дунё аҳолисини 1Гбит/с тезликдаги симсиз интернет билан таъминлайди.

Аммо биринчи босқичдаги режага кўра, АҚШ ҳудудини қамраб олиши кўзланган 800 спутник учирилади. Дастурнинг аниқ санаси ҳозирча маълум қилинмади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!