“Сўфийлик йўли” номига яширинган дажжол

06:00 14.04.2018 1941

Савол: Бизнинг тарафларда бир тариқат шайхи бор. У ўз муридлари руҳини тарбиялашда баъзилари билан бирга ухлаш, оғушига олиш ва лабидан ўпиш ила тушида ҳам, ўнгида ҳам Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўрадиган бўлишларини кафолат беради. Мана шу йўл тўғрими?

Жавоб: Аллоҳнинг розилигини топишга олиб борадиган йўл фақатгина Қуръон аҳкомлари ва Муҳаммад Мустафонинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳидоятларини маҳкам тутишдир. Жамоалари, йўналишлари ва тарбия усуллари турлича бўлса-да, бутун уммат мана шу ҳукмга ижмоъ қилган. Сиз айтаётган “шайх”нинг амалга ошираётган ишлари Ислом шариатига тескаридир. У нафақат шариатга, балки ахлоқ қоидаларига ҳам тўғри келмайдиган энг разил ишлардандир. Шубҳасиз, у кимса одамларни заҳарлаётир. У лўттибозлик билан ўзининг ҳайвоний хоҳишини қондироқда. Шайх Абдулқодир Жилоний, Жунайд Боғдодий ва Имом Қушайрий каби Қуръон ва суннатни маҳкам тутган кишилар бугун ҳукм тизгинини ушлаганларида, ундай кимсаларни кишилар кўз ўнгида калтаклар, то Аллоҳга ҳақиқий тавба қилмагунча зиндонбанд қилар эди.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!