Сувга Қуръон ўқитиб ичиш жоизми?

06:30 13.03.2018 2673

Сувга Қуръон ўқиш

Савол: Ассалому алайкум. Шифо мақсадида сувга Қуръон ўқитиб ичиш ёки уй атрофига (хонадон аъзолари муҳофазасини ният қилиб) сепиш каби амаллар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларида ҳам бўлганми ёки бидъатми?

Жавоб: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: (Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз...” . Бунинг маъноси Қуръон ўқилган сув, хусусан, солиҳ киши томонидан ўқилса, Аллоҳнинг изни ила шифога сабаб бўлади. Аммо бу “Қуръонда далолат қилган шифо фақат сув воситасидагина бўлади”, дегани эмас. Иккиси ўртасида бирон боғлиқлик йўқ.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!