Таълим олиш учун насроний хонадонида яшаш мумкинми?

07:00 14.02.2018 834

Cавол: Биз Ҳиндистонда ўқиймиз. Ислом таълимотларини маҳкам тутган ҳолда (чунки, намоз ва Қуръон ўқишимиз учун бизга хона, алоҳида ҳаммом берилади), тил ўрганиш мақсадида насроний хонадонда ўша оила билан яшашимиз мумкинми? Ейиш-ичиш маблағлари ҳам ижара пули ичида эканини билган ҳолда  уй бекасининг таомлари ҳамда келишувдан ташқари берадиган қўшимча таомларни тановул қилишимиз дурустми?

Жавоб: Биринчидан, сизга тил ўрганишингиз учун Ҳиндистонда ўша хонадондан бошқа яхшироқ уй топилмадими?

Иккинчидан, Аллоҳ таоло: “...Шунингдек, аҳли китобларнинг таоми сизлар учун ҳалол”, деган.

Учинчидан, агар хонадонда ва хонада бир аёл билан бегона бир ёки бир неча эркак ёлғиз қолмаса, бирон мушкуллик йўқ.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!