Танловим тўғри бўлиши учун дуонинг ўзи етарлими?

05:00 15.05.2018 505

Савол: Муҳтарам Ҳазрат, мен кўп ишларда қандай йўл тутишни билмай қоламан. Доимо Аллоҳдан ҳақ йўлга йўллашини сўраб дуо қиламан. Ана шунда қилган ишим тўғри эканига, унда диним ва дунём учун яхшиликлар борлигига ишонаман. Менинг эътиқодим тўғрими? Агар хато бўлса, тўғриси қайси?

Жавоб: Шубҳа қилган ҳолингизни шариат мезонига қўйинг, шунда ҳукмини биласиз ва шубҳангиз арийди. Аммо шариат илмидан бехабар бўлсангиз, жилла қурса, фаолиятингизда асқотадиган даражада ўрганишингиз лозим. Шаръий амал тўғри эканини билган ҳолингизда ҳам иккиланиш сизни тарк этмаса, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бардавом бўлган истиҳорага мурожаат қилинг.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!