Тарихда бугун: Испанияда мусулмонлар ҳукмронлиги ниҳоясига етди (1492)

16:00 02.01.2018 814

Арагон ва Кастилия қиролликларини бирлаштириш орқали кучини ортирган испанлар мамлакатдаги мусулмонлар ҳокимиятини тугатиш ҳаракатига тушди. 

Улар мусулмонлар назоратида бўлган шаҳарларни бирма-бир тортиб олди ва охирида 1492 йилнинг 2 январида пойтахт Гранада таслим бўлди. Шу тариқа Испанияда 711 йилда Тариқ бин Зиёд билан бошланган мусулмонлар ҳокимияти тахминан 800 йилдан кейин ниҳоясига етди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!