Тазкира

13.03.2018 15:00 860

• Ҳаётимиздаги энг қайғули тонг отди... 
• Оғир тонг...
• Буюгимиз айрилиғидан юрак лахта қонга айланиб, ич ёшга тўлган бўлса, улуғимиз кўтариб турган юкларининг оғирлигидан вужуд зирқиримоқда, оёқ қалтирамоқда...
• Аллоҳ Ўзинг у зотни раҳматингга олгин, ортларидан бўзлаб қолганларга сабр бергин. 
• Ҳеч кимни Сенга оқламасмиз, лекин биз гувоҳмиз, энг олимимиз, энг обидимиз, энг зоҳидимиз, энг омилимиз, энг... энг... эдилар. 
• Пайғамбар меросхўри деганда у зот кўз ўнгимизда бўлардилар, жонкуяр устоз ва меҳрибон мураббий деганда нурли чеҳралари ҳаёлимизга келарди. 
• Аллоҳ, у зот пайғамбарлар меросини нес-нобуд қилмай авайлаб кўтардилар, ўз жойига сарфладилар, эгаларига етқаздилар. 
• Аллоҳ, биз бунга гувоҳмиз!
• У зотни ҳусни қабул қил, пайғамбаринг ва меросхўрлари даврасида тирилтир, ортларидан қолган «етим»ларини ўзларига муносиб ўринбосар эт!
• • • 
• Уч йилки, тонгизмиз шундай отмоқда, кунимиз шундай ўтмоқда.

Мубашшир АҲМАД