Тиб аҳкомлари. Жарроҳлик амалиётида қатнашувчи шахслар ва уларнинг вазифалари

20:00 01.01.2018 191

Савол: Жарроҳлик амалиётида қатнашувчи шахслар ва уларнинг вазифалари ҳақида қисқача маълумот берсангиз.

Жавоб: Жарроҳлик амалиётида жарроҳ, анестезиолог ва ҳамширалар иштирок этадилар. Жарроҳ керакли билим ва тажрибага, шунингдек соҳа мутасаддилари томонидан берилган рухсатга эга бўлиши керак бўлиб, ўз ишига тўла жавобгар шахс ҳисобланади. Анестезиологга ҳам худди шундай талаблар қўйилади. У беморнинг умумий ҳолатини текширишга, наркозлаш жиҳозлари созлигига, шундан келиб чиқиб беморга бериладиган ҳушсизлантирувчи дори миқдори, сифатига ҳамда амалиёт давомида бемор аҳволининг барқарорлигига, амалиётдан сўнг белгиланган муддатда беморни ҳушига келтиришга тўла жавобгар шахсдир. Ҳамширалар эса беморни амалиётга тайёрлаш, амалиёт пайтида керакли дори-дармон, асбоб-ускуналарни тахт қилиш, ўзига буюрилган ишларни айтилганидек бажариш, бемор аҳволидан шифокорни бохабар қилиш маъсулиятини оладилар.

Абу Абдулазиз

Фойданилган асосий манбалар рўйхати:

1) Қуръони Карим.

2) Алауддин Абу Бакр ибн Масъуд ал-Косоний. “Бадаиус-сонаиъ”. “Дорул-фикр”. Дамашқ, 1989 й.

3) “Ал-фатавал ҳиндийя”. Байрут, 1996 й.

4) Жалолиддин Абдурроҳман ас-Суютий. “Ал-ашбаҳ ван-назоир”. Байрут, 1989 й.

5) Зайнул Обидийн Иброҳим инб Нужайм. “Ал-ашбаҳ ван-назоир” Байрут, 1992 й.

6) Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий. “Саҳиҳул Бухорий”. “Дор иҳёил кутуб ал-арабийя”. Қоҳира.

7) Мухаммад ибн Мухаммад ал-Мухтор аш-Шинқитий. “Аҳкамул жироҳа ат-тиббийя”. Жидда, 1994 й.

8) Мухаммад ибн Обидийн. “Ҳошияту ибн Обидийн”.

9) Муҳаммад ибн Язид ибн Можаҳ. “Сунан ибни Можаҳ”. Қоҳира, 1999 й.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!