Тил ҳаракатисиз Аллоҳни зикр қилиш мумкинми?

19:20 28.02.2018 3598

Савол: Ишда ёки одамлар орасида юрганимда риё шубҳасидан сақланиш учун Аллоҳни тил талаффузисиз зикр қилишни хоҳлайман. Бундай ҳолатда худди тил билан талаффуз қилгандек савобга эришаманми?

Аллоҳ сизни яхши мукофатласин!

Жавоб: Аллоҳни зикр қилишдан мақсад - Уни эслаш, Унинг кузатуви ва зикридан ғафлатда қолмасликдир. Бу ўринда тил фақатгина ёрдамчи, холос. Қалб зикрига йўл бўлгани учунгина тил зикрига савоб берилади. Шундай экан, қалб зикри учун улкан савоб бор.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!