Тирик Қуръонларга отилган бомба!

20:00 13.04.2018 2797

Кўксимга қадалган ўқданда оғир,

Ҳақиқат, адолат йўқданда оғир,

Сўзсиз қиёматни тезлатар охир,

Тирик Қуръонларга отилган бомба!

 

Одамнинг ваҳшийси илондан ёмон,

Ўлдирмай тиқади терингга сомон,

Ҳайҳотким, дунёни қўймагай омон,

Тирик Қуръонларга отилган бомба!

 

Бир сўз тополмайман бу жиноятга,

Нақ олов ёққандай Нур, ҳидоятга,

Шунчалар терсмисан Ҳақ тиловатга

Тирик Қуръонларга отилган бомба?!

 

Аллоҳнинг ҳукмидан қочолмассан, бас,

Бошингга бало кут ҳар он, ҳар нафас!

Охир борар жойинг оловли қафас,

Тирик Қуръонларга отилган бомба!

 

Баҳриддин МУҲАММАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!