“Толибон” АҚШни тўғридан-тўғри мулоқотга чақирди

07:00 14.06.2018 918

“Толибон” ҳаракати етакчиси мулла Ҳайбатуллоҳ Охунзода АҚШ Афғонистонда тинчликни таъминлашни тўғридан-тўғри мулоқот орқали амалга ошириши кераклигини айтди. Бу ҳақда Tolo News хабар бермоқда.

“Ҳаракат келишув ва музокаралар эшигини очиқ қолдирди”, – деди Охунзода. Унинг таъкидлашича, агар АҚШ тинчликка эришув эҳтимолига ишонса, низони мулоқот орқали ҳал қилиши лозим.

“Толибон” етакчиси барча хориж қўшинлари, жумладан, америкаликларнинг Афғонистонни тарк этиши мазкур мамлакатни қутқаришнинг ягона йўли эканини билдирди. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!