Тошкент шаҳрига вақтинча бош имом-хатиб тайинланди​

18:25 14.05.2018 3169

Бугун 14 Май куни Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда муборак Рамазон ойига тайёргарлик ишларини якунлаш, бу ойни динимиз кўрсатмалари ҳамда азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш масалалари кўрилди. Бу ҳақда ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги хабар бермоқда.

Йиғилишда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ҳозирда бетоб бўлиб турганликлари сабабли Рамазон ойида диний сохада айни иш ҳажмининг ортиши, кўплаб тадбирлар ва хайрли лойиҳаларда масъуллик юклатилиши муносабати билан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргаш Рустамовни вақтинча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакили, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланлаш тўғрисидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий ҳазратларининг буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Маълумот учун: Эргаш Рустамов 1959 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. 

2012-2017 йй. – Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилояти вакили, Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби

2017- йилдан – Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари ва Чилонзор туманидаги «Собитхон ҳожи» жоме масжиджи имом хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!