Туркия байроғи Белгиянинг “Турклар қишлоғи” фестивалида ҳилпираяпти

13:30 14.02.2018 265

Душанба куни Белгия шарқидаги Файмонвилле қишлоғида ташкиллаштирилган миллий карнавалда Туркия байроқлари кўтарилди. Маҳаллий аҳоли ўзларини турклар эканликларини айтадилар.

"Анадўли" мухбири берган хабарга кўра, Белгиядаги машҳур "турклар қишлоғи" деб аталадиган қишлоқ турк байроғи ва миллий кийимлари билан безанган.

Карнавал давомида қишлоқ аҳолиси турк байроқларини кўтарган гуруҳ орқасидан юриш қилдилар. Қишлоқ аҳолиси ўтган асрларда черков слоган солиқларга қарши чиққанлари учун қўшни қишлоқлар аҳолиси уларни турклар деб атай бошлаган. 

Қишлоқликлар “турклар” деган лақаб ва турк байроғи уларга жуда ёқишини, ҳар йили ўтказиладиган ушбу карнавал юқори кайфиятда ўтишини айтганлар. Ҳар йили ўтказиладиган карнавалда Белгия ва қўшни давлатларнинг турли нуқталаридан келган турклардан ташқари қўшни қишлоқлар аҳолисининг кўпчилиги иштирок этади. 

Қишлоқ аҳолисининг сони 1000 нафарга етади. Қишлоқ Германия чегарасига яқин Арден тоғларида жойлашган.

Турклар ушбу қишлоқда яшамаганлар. Ривоятларга қараганда милодий саккизинчи асрда қишлоқ аҳолиси салб юришларига қатнашишдан бош тортганлар. Бошқа бир ишончлироқ ривоятда XVI–XVII асрларда қишлоқ аҳолиси Усмонийлар билан олиб борилаётган кураш сабабидан черков солиқларини тўлашдан бош тортадилар. Мусулмонларга хайрихоҳ бўлганларидан “Турклар қишлоғи” деб аталган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!