Туркия Дин ишлари раиси Ислом оламини бирликка чақирди

08:00 13.01.2018 356

Туркия Дин ишлари раиси Али Эрбош АҚШга сафари доирасида Марйланд штатидаги АҚШ Диёнат марказида АҚШ мусулмонлари фикри йўлбошчиси билан учрашувда мусулмонлар аввал этник асосларга кўра бўлиниб кетган бўлсалар, энди мазҳабий асосларга кўра бўлинганлари ҳақида гапириб, Ислом оламини бирликка чақирди. Бу ҳақда "Анадўлу" ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Эрбош учрашув давомида: “Исломий цивилизация соясида асрлар давомида турли тиллар, этник гуруҳлар, маданиятларга мансуб кишилар бирлашиб яшаб келган. Бизнинг турли давлатлардан, этник гуруҳлардан бўлишимиз бойлигимиздир. Буни ҳеч қачон ажратиб бўлмайди. Аллоҳ таоло ояти каримада: “Мўминлар ака-укадирлар”, дейди. Бу бизга бир бўлишни вожиб қилади”, деди.

У ўз сўзларига қўшимча қилиб, шундай деди: “Бир аср илгари Ислом уммати битта том остида эди. Лекин баъзи бир фитналар сабаб мусулмонлар кичкина давлатларга бўлиниб кетишди. Ягона давлат 40 бўлакка бўлинди”.

Унинг таъкидлашича, мусулмонлар ўзларига қарши барча фитна ва режаларга аҳамият беришлари керак. У яна турли террорчи гуруҳлар томонидан келтириб чиқарилаётган тартибсизликларга эътибор қаратиб, уларга бу ишларига фурсат бермасликка чақирди.

Эрбош ОАВни Ўрта Шарқдаги Ислом ва мусулмонларнинг бузғунчилиги ҳақида суратлар тарқатиши ва тинчлик дини бўлган Ислом ва террор орасини боғлашга ҳаракат қилишига ишора қилди. Учрашувда яна мусулмонларнинг бугунги кундаги энг катта аҳамият қаратиши лозим бўлгани бу Қуддус масаласи экани айтилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!