“Уч нарсани бажармай туриб Суриядан чиқиб кетмаймиз”

18:00 16.04.2018 2346

Америка Қўшма Штатларининг БМТдаги домий вакили Никки Ҳалей Суриядаги АҚШ аскарларининг чиқиб кетиши учун 3 шарт бажарилиши кераклигини билдирди. Бу ҳақда TRT хабар тарқатди.

Ҳалей мазкур шартларни Американинг SBS телеканалида чиқиш қилган вақтида йўлланган саволларга жавоб бериш асносида айтиб ўтди.

Ҳалей “Уч нарсани бажармай туриб Суриядан чиқиб кетмаймиз. Кимёвий қурол қўлланишига рухсат бермаймиз. ИШИД бутунлай мағлуб бўлиши керак ва Эроннинг минтақада ҳукмрон эмаслигига амин бўлишимиз лозим”, деди.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!