Украинадан чиқариб юборилган Михаил Саакашвили Польшага жўнатилди

23:30 13.02.2018 209

Михаил Саакашвили 12 февраль душанба куни Киев вақти билан соат 16:00да чартер рейс билан Украинадан Польшага учиб кетди. Бу ҳақда Украина давлат чегара хизмати котиби Олег Слободян маълум қилди, дейилади TRT сайти хабарида.

Олег Слободян ноқонуний йўллар билан Украинага кириб келганлиги туфайли келган мамлакатига қайтиб кетиши кераклиги ҳаидаги қарорни Саакашвилига билдирганлигини маълум қилди.

“Бу депортация эмас, реадмиссия. Яъни ноқонуний шахсни келган давлатига қайтаришдир”, – деди Олег Слободян.

У ўз сўзига қўшимча қилиб,«”уд қарорига кўра, бу шахс Украина ҳудудида ноқонуний равишда қолаётган эди. У қонунни бузган ҳолда, Польшадан кириб келган. Шу сабабли, у Польша қонунларига биноан ўша мамлакатга қайта юборилади”, – деди.

Саакашвили ўша куни Киев марказидаги ресторанлардан бирида ҳарбий камуфляж кийимидаги одамлар томондан олиб кетилгани маълум қилинганди.

Львов суди томонидан Украина фуқаролигидан чиқарилгач, ўтган йили Польша орқали Украинага паспорт кўрсатмасдан, тарафдорларининг ёрдами билан кириб келган Саакашвилининг бу ҳаракати қонунга ҳилоф эканлиги эълон қилинган эди.

Эслатиш жоиз, Саакашвилининг Украина миграция хизматига мурожаати рад этилган эди. Қарор устидан судга шикоят қилган Саакашвилининг эътирози қабул қилинмаган эди.

Эслатма: Саакашвили 2017 йил 10 сентябрда Украинага Польша орқали келган. Унинг тарафдорлари Польша-Украина чегарасида назорат ўтказиш пунктидаги куч тузилмалари ходимлари ҳалқасини ёриб ўтиб, сиёсатчини Украина ҳудудига олиб ўтишган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!