«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг олий ўрин соҳиби аниқланди

11:37 24.04.2018 23090

Аввал хабар берганимиздек, 21-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Айни дақиқаларда, яъни 24 апрель куни эркаклар ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг тақдирлаш маросими ўтказиляпти.

Унга кўра, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлaқ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлди.

Қайд этиш керак, олий ўрин соҳибига Президент совғаси - "Lacetti" машинаси топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, юртимизда биринчи маротаба Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 3 босқичли Қуръон мусобақаси ташкил этилди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!