Янгиликлар

Видео: Ўзбекистоннинг энг йирик масжидида бундан буён азон баралла янграйди!

12043

7 январь кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган, юртимиздаги энг йирик масжид бўлган «Ҳазрати имом» мажмуасида мўмин-мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади.

Пешин намозини мазкур масжидда адо этган Azon.uz манбасининг хабар беришича, намоздан сўнг масжид имоми бу воқеага алоҳида тўхталиб, кўплаб хайрли ишлари қаторида, азонни баланд овозда чақириш ҳам шахсан давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётганини маълум қилган.

Шунингдек, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқов юртимизда яна кўплаб масжидлар очилиши ҳақида хушхабарни ҳам айтиб ўтган. Шундан сўнг имом президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳақларига дуо хайрлар қилган. Масжидда бўлган юзлаб намозхонлар имомнинг сўзларига қўшилиб «омин», дея дуо хайрга қўшилиб туришган.

Қайд этиш жоиз, 2018 йил 5 январь куни Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган эди. Сессияда давлатимиз раҳбари Тошнент вилоятидаги барча масжидларни таъмирлаш, Қуръони карим мусобақасини ташкил этиш каби масалалар ҳақида гапирган эди.

Эслатиб ўтамиз, азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтилаётган масжидлар сони юртимизда кундан кун ошиб бормоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент фармони билан ёш олимларга ажратилган уйлар берилмаяпти

200 20:00 03.06.2020

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон Ҳайити билан табриклади

347 21:12 23.05.2020

Президент 258 нафар фуқарони афв этувчи фармонни имзолади

400 22:30 21.05.2020

Шавкат Мирзиёев: “Чет эллардаги фуқароларимиз ҳақида ҳам қайғуряпмиз”

388 09:00 20.05.2020

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади

391 18:00 15.05.2020

Шавкат Мирзиёевга Тожикистон қаҳрамони унвонини бериш таклиф қилинди

2210 17:00 13.05.2020
« Орқага