"Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир"

15:00 16.05.2018 240

"Яхшиликка далолат қилувчи уни қилган кабидир".

Термизий ривоятлари.

Бир хафтача олдин тунги иккиларда Себзор-Юнусобод йўналиши бўйича йўлдаги чуқурчаларни кимдир ямаб чиқди. Йўл жуда мукаммал текис бўлмаган эса-да, қўрқмай юрадиган ҳолатга келди. Бу яхшиликни амалга оширганларнинг савобини Аллоҳ кўпайтириб берсин.

Аммо қарши йўналишда Америка элчихонасига қайрилиш чорраҳасида, бир ойдан бери бир катта чуқурдан сув оқиб ётибди. Шу давр мобайнида ўзим икки машинанинг баллони ёрилганига ва бир машина чуқурдан қочаман, деб дарахтга урилганига гувоҳ бўлдим. Автоҳалокат жуда аянчли бўлгани боис ҳайдовчини тез ёрдам, машинани эса ҳалокатда ёрдам машинаси олиб кетди.

Юқоридаги ҳадиси шарифга амал қилиб, мутасадди ташкилотлар ёки куюнчак инсонларга далолат ўлароқ ушбуларни ёздим.

 

Мубашшир АҲМАД

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!