“Яманликлар урушдан қоча олмаяпти”

19:30 13.02.2018 316

Яманнинг тинч аҳолиси низолашаётган томонлар ўртасида асирга айланди. Улар бир томондан исёнчи хусийлар отган ўқлардан ўляпти, иккинчи томондан эса Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳар ёқда уларни бомбалаяпти.

Февралнинг илк ҳафтасидаёқ Яманда 27 киши ҳалок бўлди, 76 киши яраланди, бу аввалги ҳафтадагидан икки баравар кўпроқдир.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн низолашаётган томонларни тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлишига йўл қўймасликка чақирди. Унинг таъкидлашича, айниқса мамлакат шимоли-шарқидаги Тоиз вилоятида вазият оғир.

“Тинч аҳоли низонинг кучайиб бораётганидан азият чекмоқда. Уларнинг борадиган жойи йўқ”, – деди БМТ Олий комиссари.

БМТ маълумотига кўра, 2015 йилнинг мартидан жорий йилнинг 8 февралига қадар Яманда 5974 киши ҳалок бўлди, 9493 киши яраланди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!