Таҳлил

Йогурт еса бўладими?

10308

Хусусан, йогурт ва шунга ўхшаш маҳсулотларнинг таркибидаги желатин ҳалолми, еса бўладими? Ҳар-ҳар замонда ижтимоий тармоқда шу мавзуда баҳслар бўлиб қолади. Айримлар ҳатто бу маҳсулотларни ҳаром деб эълон қилиб, уни емасликка чақирадилар. Бунинг қанчалик тўғри ёки нотўғрилигини текшириш мақсадида дўкондан “Campina” компанияси ишлаб чиқарган Fruttis ва Нежный йогуртларини олиб, уларнинг таркиби, ҳаром моддалар қўшилган-қўшилмаганлигини аниқлаш мақсадида ўрганиб чиқдик.

Асосий масала – йогурт таркибидаги желатин.

Желатин масаласи мусулмон олимларнинг фикрлари турлича бўлган мавзулардан биридир. Желатин турли жониворлардан олингани учун ҳукми ҳам ҳар хил:

а) Балиқ ва ўсимликлардан олинган желатин. Бундай желатин барча олимларнинг фатвоси билан ҳалолдир.

б) Ислом шариатига мувофиқ сўйилган ҳалол ҳайвонлардан (товуқлар, сигирлар ва бошқалар) олинган желатин. Бундай желатин барча олимларнинг бир овоздан қабул қилган қарорига биноан ҳалолдир.

в) Исломга кўра сўйилмаган ҳайвонлардан олинган желатин (Ислом қонунларига мувофиқ сўйилмаган сигирлар ва товуқлар). Баъзи олимлар бундай желатинни ейишга рухсат берилган деб ҳисоблашса-да, аксар олимлар ҳалол эмас, деб ҳисоблашади. 

д) Тўнғизлардан олинган желатин. Бундай желатинни барча олимлар бир овоздан ҳаром деганлар.

Бизнинг мисолимиздаги Fruttis  ва Нежный йогуртларнинг таркибидаги ҳалол сўйилган қорамолдан олинган желатин истеъмолга яроқлилиги аниқланди. Яна “Campina” компанияси бизга “ҳалол” сертификатини ҳам тақдим этгани ишончимизни оширди. Шунингдек, таркиби фақат сут маҳсулотларидан иборат Hochland компаниясининг “Фетакса” пишлоғида ҳам ҳаром ва зарарли озуқавий қўшилмалар йўқ экан.

-Бундан ташқари йирик қандолат компанияларида ҳозирги пайтда желатиндан кўра кўпроқ агар-агар (желатиннинг ўрнига ишлатиладиган ўсимлик)дан фойдаланиш ортмоқда.

Ҳалол нарсани ҳаром деяётган одамларга гапимиз эса, билмаган нарсангизга фатво бериб гуноҳкор бўлиб қолманг. Чунки ҳалол нарсани ҳаром дейиш, ҳаром нарсани ҳалолга тенглаштирганга ўхшашдир.

 

 

Эслатма: Royal FrieslandCampina N. V. – Нидерландиянинг Амерсфорт шаҳрида жойлашган йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компания. 2008 йил 31 декабрда Friesland Foods ва Campina компанияларининг бирлашиши натижасида пайдо бўлди.

Жаҳоннинг энг йирик 5 сут ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлган FrieslandCampina 33 давлатда филиалларини очган. Бу корхоналарда жами 22000 нафар ходим ишлайди.

Компаниянинг асосий бренд маҳсулотлари Friesche Vlag, Chocomel, Fristi, Friso, Dutch Lady, Milner, Campina, Landliebe, Optimel, Mona ва "Mix'IT". FrieslandCampina маҳсулотлари 100 дан ошиқ мамлакатда сотилади.

Азон.уз таҳририяти

Реклама ҳуқуқи асосида

 

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага