Ёрдам беринг! ("Сараланган фатволар")

10:30 02.02.2018 1317

Cавол. Ассалому алайкум. Мен талабаман. Исмоилийя тариқати йўлбошчиси Шайх Исмоил Абдуллоҳ Валийнинг издошиман. Алҳамдулиллаҳ, тариқатдаги йўлим яхши бошланди. Кейинчалик, интернетдаги ахлоқсиз сайтлардан фойдаланишга муккасидан кетиб, «Яхшилик ҳам, ёмонлик (яъни, гуноҳ) ҳам Аллоҳдан-ку» деган ҳужжатга суяниб, гуноҳ ишларга жуда берилиб кетдим.

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаққи-ҳурматлари, менга ёрдам беринглар.

Жавоб: Сиз, аввало, бу ҳужжатнинг ботил эканини билишингиз лозим. Шундан сўнг ўзингизни бу ҳолатдан қутқаришини сўраб Аллоҳга илтижо қилинг. Бунга қўшимча, сиз ўзингиз қарор қабул қила оладиган даражадаги шахсият ва қобилият эгаси бўлиш ҳамда нафсингизни муолажа қилиш учун уйланишингиз зарур.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!