Ёшларнинг иймони заифлашуви сабаблари

23:50 13.02.2018 1275

Иймон тоат билан зиёда бўлади, маъсият билан заифлашиб боради. Шу сабабдан мусулмон киши ҳар доим иймонини текшириб, кўздан кечириб туриши керак. Уни кучайтирадиган воситаларга эргашиши, уни заифлаштирадиганлардан эса четда бўлиши зарур. Кўпчилик мусулмон ёшлар иймонларида заифлик учрайди. Бу ҳолатдан шикоят қиладилар. Бу ҳолатдан халос бўлиб, иймонлари бақувват бўлишини орзу қиладилар. Хўш, ёшларнинг иймонларининг заифлашуви сабаблари нима ва қандай қилиб унинг қувватини зийода қилиш мумкин?

Ёшларнинг иймони заифлашуви сабаблари:

• Бузуқ муҳит: Инсон яшаётган муҳити фарзандидир. Агар кишини ўраб олаган муҳит бузуқ бўладиган бўлса, уни депрессия, ишёқмаслик ва зафлик қамраб олади. Агар бошқа бировлар билан ўзини солиштирса, улардан афзаллигига ва тўғри йўлда эканига ишонади. Атрофининг ёмонлиги, бузуқлиги сабабидан Аллоҳ таоло ва ўзининг орасини ислоҳ қилишга ҳиммат тополмайди. Шу зайлда иймони заифлашиб, Роббиси билан боғи ечилиб бораверади. Агар у ҳаёт кечирадиган муҳит солиҳ бўладиган бўлса, бошқаларни ўзидан устун деб билади ва ўзини ислоҳ қилишга киришади. Иймони зийодалашаверади;

• Ёмон дўстлар: Авлодлар тарбиясида дўстлик бошқа алоқаларга қараганда кишига таъсири 100/60 фоизни ташкил қилади. Иймон заифлигида муҳим рол ўйнайди. Бу жудаям муҳим масала бўлиб бунга оталар боланинг муштдайлигадан бошлаб жиддий аҳамият қаратишлари керак. Чунки бола ёмон дўстлар доирасига тушиб қолса, оила болани тўғри йўлга қайтариш ва тоатга қизиқтириш учун катта қийинчиликларга учрайди;

• Шаръий илмларни тарк қилиш: Чунки илм Аллоҳ таолога маърифат ҳосил қилишнинг, расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларни танишнинг эшигидир. Илм инсонни Роббиси билан алоқасини доимий қилади ва иймоннинг юксак чўққилари сари етаклайди;

• Узун орзу қилиш ҳимматларни чегаралайди ва амал қилишни ва тоатга юришни кечга суришга олиб боради;

• Дунё, мол, бола-чақа билан машғул бўлиш, кунидан бирор бир қисмини Қуръон тадаббурига, Аллоҳ билан хилватда қолишга ажратмаслик. Бу ёшларнинг иймонини заифлаштиради, қалбларини қаттиқлаштиради.

• Кўп гапириш, кулиш, ейиш, ухлаш, вақтни бекорга сарфлаш;

Иймон заифлашувининг давоси:

• Аллоҳ таолога юзланиш, иймон заифлашувидан халос қилишини, қалбини ислоҳ бўлишини, ўзи ва Роббиси орасига тушган пардани кўтаришини сўраб дуо қилиш;

• Қалбга ҳаловат олиб кирадиган шаръий илмларни ўрганишга шошилиш. Бу лаззатни фақат тотган киши билади;

• Масжидлар, турли диний маърузалар қилинадиган марказлар каби Аллоҳ таоло кўп зикр қилинадиган ерларни излаш;

• Қуръони каримни тадаббур қилиш, раҳмат, азоб, инсоннинг яратилиши, борлиқ ҳақидаги оятлари келганда тўхтаб, у ҳақида фикр юритиш;

• Ҳар доим ўлимни эслаш. Чунки ўлим дунйодан узоқлашиш ва Аллоҳ таолога юзланишга ундайди.

• Аллоҳ таолонинг зикрини, унга тасбеҳ айтишни, гуноҳларни кечиришни сўрашни, расулуллоҳга саловот айтишни кўпайтириш;

• Охиратни, ундаги ҳисоб китобни, Сирот кўпригидан ўтишни, жаннат ва дўзахни эслаш;

• Солиҳ ишларни кўпайтириш, уларни ҳар доим қилишга ҳаракат қилиш, бекорчи ишлар қилишга вақтни қизғаниш.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!