Юк ташувчи поезд Хитойдан Марказий Осиёга биринчи рейсни амалга оширди

21:00 06.06.2018 579

Юк ташувчи поезд Хитойдан Марказий Осиёнинг 5 та мамлакатига ўзининг биринчи рейсини амалга оширди. Бу ҳақда KNewsга таянган ҳолда dy.uz хабар бермоқда.

43 та вагонли таркиб ҳафтада битта рейсни амалга оширади.

Хенан вилоятининг Синьсян округидан йўлга чиқадиган поезд Тайюань, Иньчуань, Чжунвэй, Увэй ва Урумчи шаҳарларидан ўтади. «Дўстлик» назорат пунктида поезд Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтади, шундан кейин Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга йўл олади.

Марказий Осиё мамлакатларига поезд механик қурилмалар, резина маҳсулотлари, оловга бардошли материаллар олиб келиб, қайтишда турли хил хом ашё олиб кетади. Юк ташувчи поезд «Бир макон — бир йўл» лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Йўналиш бўйича бир йиллик ташиладиган юк ҳажми 150-200 минг тоннани ташкил қилади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!