Закот. 13-савол: Закот вожиб бўлиши шартларидан бири – мусулмон бўлишни изоҳлаб берсангиз

01:30 14.06.2018 174

Савол: Закот вожиб бўлиши шартларидан бири – мусулмон бўлишни изоҳлаб берсангиз.

Жавоб: Закот бериш ғайридинга вожиб бўлмайди. Мусулмон бўлиш закотнинг шарти бўлиш билан бирга, закотни адо қилиш шарти ҳам ҳисобланади. Аллоҳ асрасин, агар закот вожиб бўлгандан кейин киши муртад бўлса, закот ундан соқит бўлади. Агар муртадлигида йиллар давомида қолса, закот бериш вожиб бўлмаганидек, қайта мусулмон бўлгандан кейин ўша йиллар учун закот бермайди. (Ал-Фатово Ҳиндийя).

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!