Закот. 17-савол: Мол ҳожати аслийядан фориғ бўлиши закотни вожиб қилувчи шартлардан экан. Буни қандай тушунамиз?

17:40 14.06.2018 171

Савол: Мол ҳожати аслийядан фориғ бўлиши закотни вожиб қилувчи шартлардан экан. Буни қандай тушунамиз?

Жавоб: Бу дегани яшайдиган уйидан, кийиб юрган кийимларидан, уй жиҳозларидан, минадиган уловларидан ва ишлатадиган асбоб-ускуналаридан закот бермайди, дегани. Ана шу аслий эҳтиёжлардан ортган мол нисобга етиб, бир йил ўтса, закот шу ортган молга вожиб бўлади. (Ал-Фатово Ҳиндийя).

Фатво китоблари асосида Мубашшир Аҳмад тайёрлади

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!