Спиртли ичимлик бизнесидан топилган даромад ҳалолми?

25.04.2018 21:00 1893

Савол

Ассалому алайкум. Спиртли ичимлик бизнесидан топилган даромад ҳалолми?


Жавоб

Спиртли ичимлик ичиш шариатимизда ҳаром қилинган. Бинобарин уни сотиш, ҳатто ғайридинларна бўлса ҳам жоиз эмас. Чунки хамр-ароқ туфайли ўн тоифа киши лаънатланишини Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар: "Аллоҳ хамрни ҳам, уни ичувчини ҳам, қуювчини ҳам, сотиб олувчини ҳам, сотувчини ҳам, тайёрловчини ҳам, тайёрлатувчини ҳам, олиб келувчини ҳам, олиб келтирувчини ҳам лаънатлади" (Абу Довуд ривоятлари).

Мубашшир Аҳмад