Аукционда қатнашиб, товар сотиб олиш жоизми?

23.04.2018 09:00 1624

Савол

Ассалому алайкум, аукционда қатнашиб, товар сотиб олиш жоизми?


Жавоб

Аукцион савдосини "кимошди савдоси", дейилади. Бунда бир товар савдога қўйилиб, ким энг юқори нархни берса, товар ўша одамга сотилади.

Тўрт мазҳаб имомларидан иборат жумҳур уламо "кимошди савдоси"ни жоиз дейишган. Бунинг далили Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шариф бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳилс (тўқим остидан солинадиган намат) ва жомни савдога қўйдилар ва: "Ким бу ҳилс ва жомни сотиб олади?" дедилар. Бир одам: "Мен икковини бир дирҳамга олдим", деди. Шунда: "Ким бир дирҳам устига қўшади?" дедилар. Бошқа бир одам уларга икки дирҳам берди ва унга сотдилар.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад