Бенамознинг яхши ишлари амал дафтарига ёзиладими?

26.04.2018 08:00 7800

Савол

Бенамознинг яхши амаллари, эҳсонлари амал дафтарига ёзиладими?


Жавоб

Агар киши иймон келтириб, мўмин бўлса, ҳамма яхши ишлари амал дафтарига ёзилади. Аммо намоз диннинг устунларидан бири ва энг муҳими бўлиб, уни ўқимаслик гуноҳи кабира ҳисобланади. Бинобарин диндаги энг яхши амал намоз ўқимоқдир. Энг яхшисини тарк этиб, кейингиларини бажариш оқил одамнинг иши эмас. Миллионта яхшиликлари бир намозчалик вазнга эга бўлмаслиги мумкин.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад