Биткоин жоизми?

12.03.2018 06:30 3430

Савол

Ассалому алайкум, Устоз! Биткоин жоизми? Аллоҳ сизни тавфиқидан айирмасин


Жавоб

Биткоин - янги пайдо бўлган ва натижаси маълум бўлмаган виртуал пул бирлиги саналгани учун, уламолар якдил равишда қатъий ҳукм чиқарганлари йўқ. Лекин унда ғарар (оқибати мажҳуллик) ва хатар (риск) кучли бўлгани учун кўпчилик олимлар маън этишга мойилроқлар.

Мусулмон киши шубҳадан узоқ бўлади. Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ҳалол очиқ-равшандир ва ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Аммо уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар уни билмайдилар. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва обрўсини сақлабди. Ким тўсиқ атрофидаги чўпонга ўхшаб шубҳали нарсаларга ўралашиб қолса, унга тушиб қолади. Огоҳ бўлингларки, ҳар бир подшоҳнинг чегараси бўлади. Аллоҳнинг Ердаги чегараси У Зот ҳаром қилган нарсалардир" (Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари, Аҳмад, Доримий, Ибн Ҳиббон ва Байҳақий ривояти).

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад