Эримнинг синфдоши...

19.04.2018 09:30 3600

Савол

Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга 2 йил бўлди, жажжи ўғлимиз бор. Аллоҳга шукур, ҳаммасидан кўнглим тўқ. Аммо эримнинг қиз синфдоши бор, оилали, эри қамоқда, 2 қизи бор. Хоҳ кечаси, хоҳ саҳарда қўнғироқ қилади, смс юборади. Ҳар қандай муаммолари-ю ҳаётнинг икир-чикирларини эримга айтгиси келади. Эрим эса у шунчаки синфдош, дейди. Севги изҳорли смслар юборади. Вақти-вақти билан эрим ишхонасига олиб бориб, олиб келиб қўяди. Оиламдан хавотирдаман. Менга дин тарафдан қандай маслаҳат берасиз, эримгачи?


Жавоб

Эрингиз хатарли йўлга қадам қўйган. Эрли аёл билан бундай суҳбатлар, у билан ёлғиз учрашиш шаръан ҳаром қилинган амалдир. Чунки бунда ҳадисларда таъкидланганидек уларнинг "учинчиси шайтон бўлади".

Сизга насиҳатимиз, эрингизга босиқлик билан номаҳрам, яна эрли аёл билан гаплашиш жоизмаслигини тушунтиринг ва ҳаққига дуода бўлинг!

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад