Инсон фаҳш нарсалар ҳақида етарлича маълумотга эга бўлса-ю, лекин бу йўлдан қайтмаса, бу нимадан далолат?

14.05.2018 16:00 3894

Савол

Ассалому алайкум. Инсон фаҳш нарсалар ҳақида етарлича маълумотга эга бўлса-ю, лекин бу йўлдан қайтмаса, бу нимадан далолат? Уни қайтариш учун қандай йўл қўллашни маслаҳат берасиз?


Жавоб

Бундай инсонни иложи борича яхшилар даврасига тортиб, ҳаққига кўп дуода бўлиш керак.

Ўзига эса Аллоҳнинг зикрини тавсия қилинг. Намозни кўп ўқисин. Зеро Аллоҳ таоло: "Албатта, намоз фаҳш ва мункар ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри буюк ишдир" ("Анкабут" сураси, 45-оят).

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад