Аёллар ҳақида. «...опа-сингил ёки она-бола ўлжа олинганда ажратиб сотиш мумкин бўлганми ёки макруҳ бўлганми?»

15.05.2018 06:00 1433

Савол

Ассалому алайкум! Узр, саволим ноқулайроқ бўлса ҳам динимизда ҳақ гапдан уялмаслигимиз керак. Албатта, бу фақат тарихий аҳамиятга эга савол. Ўша пайтда бошқа миллатлар ҳам шундай ишлар қилишган. Саҳобаларимизга урушда қўлга тушган асира кизчалар билан неча ёшидан бошлаб алоқа қилиш ҳалол қилинган? Албатта, улардан розилик олинмаган, никоҳ ўқилмаган ва керак бўлмаганда сотиб юборилган экан. Булар ҳақида саҳиҳ ҳадисларда ўқидим. Кейин яна опа-сингил ёки она-бола ўлжа олинганда ажратиб сотиш мумкин бўлганми ёки макруҳ бўлганми?


Жавоб

Ислом келган даврда қулдорлик авжига чиққан бўлган. Турли ибодатлардаги нуқсонларни тўлдириш, айрим жарималарни тўлаш воситаси этиб, қул озод қилишни машруъ этган ва озод одамни қулга айлантиришни қатъий таъқиқлаган ислом, қулдорлик йўқ бўлишида асосий ролни ўйнаган.

Масалангизга келсак, сиз берган саволларингизга жавоб олсангиз нима манфаат кўрасиз? Чўри билан яшамоқчисизми, ё уларни сотишда макруҳ амал қилиб қўймай, деяпсизми?

Савол бериш одобларидан бири, сўралган ҳодиса воқеъликда юзага келган бўлиши, яна бошқаси берилган жавобга амал қилишдир.

Динда муҳим бўлган саволлар беринг.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад