Тунда тирноқ олиш ва кўп қаватли уйларда таҳорат олиш масаласи

11.07.2018 23:30 3888

Савол

Ассалому алайкум, тирноқни тунда олиш динимизга зид эмасми? Ва тунда чўмилиш ҳам зид эмасми? Кўп қаватли биноларда кўпинча ванна ва ҳожатхоналар бир жойда ёнма-ён жойлашган...биламизки жинлар ва шайтонлар маскани шу ерлар дейилганини... Шу масалада фикрингизни билмоқчи эдим


Жавоб

"Аврод" китобининг шарҳида "Кундузи ёки тунда хоҳ шанба, хоҳ якшанба бўлсин, тирноқ олинаверади. Яхши иш ортга сурилмайди. Кунлардан ирим қилиш – бидъатчининг иши", дейилади.

Бундай ҳолатларда, ажратишнинг ҳеч иложи топилмаганда, ҳожат жойини атрофга нажосат тарқамайдиган даражага олиб келиш керак. Ва шунда таҳорат олиш жоиз бўлади.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир Аҳмад