Нос ҳамда сигарет чеккан одамнинг таҳорати бузиладими?

14.05.2018 10:00 5722

Савол

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу. Саволим шундан иборат, нос ҳамда сигарет чеккан одамнинг таҳорати бузиладими?


Жавоб

Кўпгина ишончли замондош уламолар сигарет чекишни ҳаром дейишади. Аммо уни чеккан кишининг таҳорати кетмаслигини айтишган. Миср "Дорул-ифто" - фатво маҳкамасининг Фатволарида шундай дейилади: "Чекиш таҳоратни синдирмайди. Лекин сигарет чеккан киши намоз пайтида бошқаларга озор бермаслик учун, оғзини чайиб-тозалаб олиши мустаҳаб бўлади".

Носнинг ҳукми ҳам сигаретникидек, балки ёмонроқдир. Чунки нос оғизни янада ифлослантиради.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад