Шом намозидан аввал "Таҳийятул-масжид" намози ўқиладими?

12.07.2018 07:00 2560

Савол

Ассалому алайкум, домла, масжидга кирган киши шом намозидан аввал ҳам икки ракат "Таҳийятул-масжид" намозини ўқиши керакми?


Жавоб

Масжидга кирганда икки ракат "Таҳийятул-масжид" намозини ўқиш мустаҳаб амал. Бизнинг мазҳабда шом намозига азон айтилгандан кейин фарзни ўқишга шошилиш кераклиги айтилган. Бинобарин шомдан олдин "Таҳийятул-масжид"ни ўқиш мустаҳаб эмас, балки "хилофул авло", яъни қилмаган афзалдир.

Аллоҳ янада билгувчироқ.

Мубашшир Аҳмад